Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
АсосийНазарияБелгиларПрофилАсосийНазарияБелгиларПрофил
Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
Марафон
12-билет, 10-савол

12 ёшга етмаган болаларни транспорт воситасининг олдинги ўриндиғида ташишга рухсат этиладими?

Тўғри жавоб: A. Болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилган бўлса рухсат этилади

Изоҳ

ЙҲҚ 26-боби 159-бандига асосан: Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: болаларни юк автомобилларининг юкхонасида; транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно); Тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар юкхонасида; Мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойлардан ташқарида; 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоцикл, электромотоцикл, мопед ва скутернинг орқа ўриндиғида, шунингдек, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида; одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда. Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат етилган вазндан ошмаслиги керак.

Маълумот янгиланган: 19.11.2026

Бу савол қаерда учрайди

  • 12-билет, 10-савол
  • Мавзу: Одам ташиш
Олдинги саволБошқарув қурилмаси носоз механик транспорт воситаси шатакка олиниши керак:Кейинги саволҚайси расмда пиёдалар қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?