Агар йўл бошланишида ушбу белги турган бўлса, қатнов қисмининг чап четидаги бўлакка ўтиш мумкинми?
Тўғри жавоб: C. Ҳеч қандай ҳолатда мумкин эмас
Изоҳ
ЙҲҚ 22-боби 132-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун 5.9, 5.10.1 — 5.10.3 йўл белгилари билан ажратилган тасмада бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ва тўхташи тақиқланади. Шунингдек, бундай жойларда йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун бу бўлакка ўтишга рухсат етилади.
Маълумот янгиланган:


