Аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги икки томонлама ҳаракат ташкил этилган икки тасмали йўлларда тезлигини соатига 50 километрдан ошириши мумкин бўлмаган, шунингдек, узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг (транспорт воситаларининг таркиби) ҳайдовчилари ўзи ва олдида ҳаракатланаётган транспорт воситаси орасида қанча масофа бўлиши керак?
Тўғри жавоб: D. Уларни қувиб ўтаётган транспорт воситалари олдин эгаллаган қаторига бемалол қайта тизилиши учун имкон берадиган масофани сақлашлари керак.
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 74-банди: Аҳоли яшаш жойларидан ташқаридаги икки томонлама ҳаракат ташкил этилган икки тасмали йўлларда тезлигини соатига 50 километрдан ошириши мумкин бўлмаган, шунингдек, узунлиги 7 метрдан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг (транспорт воситаларининг таркиби) ҳайдовчилари ўзи ва олдида ҳаракатланаётган транспорт воситаси орасида, уларни қувиб ўтаётган транспорт воситалари олдин эгаллаган қаторига бемалол қайта тизилиши учун имкон берадиган масофани сақлашлари керак.
Маълумот янгиланган: