Aвария ишоралари ёқилиши керак:
Тўғри жавоб: D. Санаб ўтилган барча ҳолларда
Изоҳ
ЙҲҚ 8-боби 50-бандига асосан: Бурилишни кўрсатувчи барча ёруғлик ишораларининг бир вақтда милтиллаши авария (хавф-хатар) ишораси ҳисобланади. Авария ишораси қуйидаги ҳолларда ёқилиши керак: йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда; тўхташ тақиқланган жойларда мажбурий тўхтаганда; фара чироқлари ёруғлиги ҳайдовчининг кўзини қамаштирганда; шатакка олишда (шатакка олинган механик транспорт воситасида); “Болаларни ташиш” таниқлик белгиларига эга бўлган транспорт воситасига болалар чиқаётганда ва ундан тушаётганда. Олдинги таҳрирга қаранг. Транспорт воситаси хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолларда ҳам ҳайдовчи йўл ҳаракати иштирокчиларини огоҳлантириш мақсадида авария ишорасини ёқиши керак.
Маълумот янгиланган: