Автомагистралда қуйидагилар тақиқланади:
Тўғри жавоб: D. Юқоридаги барча ҳолатлар
Изоҳ
ЙҲҚ 19-боби 121-банди: Автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади: пиёдалар, уй ҳайвонлари, от-аравалар, велосипедлар, индивидуал ҳаракатланиш воситалари, скутерлар, мопедлар, тракторлар ва ўзиюрар ускуналар, техник тавсифномасига ёки ҳолатига кўра тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши; юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши; 5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ; ажратувчи минтақанинг технологик узилиш жойларига кириш ва уларда қайрилиб олиш; орқага ҳаракатланиш; транспорт воситасини ўрганиш учун бошқариш.
Маълумот янгиланган:

