Бу белгига кўра қайси юк автомобили ҳаракатни давом эттириши мумкин?
Тўғри жавоб: C. Рухсат этилган тўла вазни 8 тоннадан ортиқ бўлмаган автомобиль
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг бешинчи хатбошисига асосан: 3.4. «Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган». Тўла вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки тўла вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари таркибларининг, шунингдек тракторлар, ўзиюрар мосламаларнинг ҳаракатланиши тақиқланишини билдиради.
Маълумот янгиланган:
