Чорраҳа олдида бу белги ўрнатилган бўлса, ҳайдовчи қандай йўл тутиши керак?
Тўғри жавоб: C. Кесишадиган йўл бўйлаб ҳаракатланаëтган транспорт воситаларига йўл бериш учун тўхташ чизиғида тўхтаб, у йўқ бўлса кесиб ўтиладиган қатнов қисми четида тўхташи
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловаси 2-бўлим саккизинчи ва тўққизинчи хатбошларига асосан: 2.5. «Тухтамасдан ҳаракатланиш тақиқланган. Тўхташ чизиғи олдида, агар у бўлмаса, кесиб ўтиладиган қатнов қисмининг четида тўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади. Ҳайдовчи кесиб ўтилаётган йўлдан, асосий йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бериши керак. Бу белги темир йўл кесишмаси ёки карантин масканидан олдин ўрнатилиши мумкин. Бундай ҳолларда ҳайдовчи тўхташ чизиғи олдида, у бўлмаса, белги олдида тўхташи керак.
Маълумот янгиланган:
