Чорраҳадан иккинчи бўлиб қайси автомобиль ўтади?
Тўғри жавоб: B. Қизил автомобиль
Изоҳ
ЙҲҚ 16-боби 104-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлда қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек, рухсат етилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.
Маълумот янгиланган: