Чорраҳани иккинчи бўлиб ким кесиб ўтади?
Тўғри жавоб: C. Кўк автомобиль, айни вактда сариқ билан бирга
Изоҳ
ЙҲҚ 16-боби 104-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, иккинчи даражали йўлда ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига, уларнинг кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, йўл бериши керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига асосан: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт.
Маълумот янгиланган: