Чорраҳани кесиб ўтишда трамвай йўли бўйлаб ҳаракатланишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: D. Бошқа тасмалар банд бўлганда, айланиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга, бир йўналишдаги трамвай йўллари бўйлаб харакатланишга рухсат этилади. (агар чоррахадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилмаган бўлса) Бунда трамвайга халақит бермаслик керак
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 69-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Бир йўналишдаги қатнов қисмининг чап томонида у билан бир сатҳда жойлашган трамвай йўлидан, шу йўналишдаги бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланишга, шунингдек, айланиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга ушбу Қоидаларнинг 56-бандини ҳисобга олган ҳолда рухсат етилади. Бироқ бу трамвайга халақит бермаслиги керак. Қарама-қарши йўналишдаги трамвай йўлидан ҳаракатланиш тақиқланади. Агар чорраҳадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилган бўлса, чорраҳадан ўтишда трамвай йўлларидан ҳаракатланиш тақиқланади.
Маълумот янгиланган:




