Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
АсосийНазарияБелгиларПрофилАсосийНазарияБелгиларПрофил
Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
Марафон
50-билет, 1-савол

Чоррахадан учинчи бўлиб қайси автомобиль кесиб ўтади:

Тўғри жавоб: C. Қизил автомобиль

Изоҳ

ЙҲҚ 6-боби 26-банди: Ҳайдовчилар тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишораси ёқилган ҳолда яқинлашаётган транспорт воситаларига, шунингдек уларнинг кузатувидаги, яқинни ёритувчи фара чироқлари ёқилган транспорт воситаси (транспорт воситалари)га йўл беришлари шарт. Мазкур турдаги транспорт воситаларини қувиб ўтиш тақиқланади. ЙҲҚ 16-боби 104-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси асосий йўлдан яқинлашаётган транспорт воситаларига уларнинг кейинги ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, йўл бериши керак. Бундай чорраҳаларда трамвай ҳаракатланиш йўналишидан қатъий назар, тенг аҳамиятли йўлда бир йўналишда ёки қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган рельссиз транспорт воситаларига нисбатан имтиёзга эга. ЙҲҚ 16-боби 106-банди: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак.

Маълумот янгиланган: 19.11.2026

Бу савол қаерда учрайди

  • 50-билет, 1-савол
  • Мавзу: Тартибга солинмаган чорраҳалар (асосий йўл йўналиши ўзгариши)
Олдинги саволТротуар ва пиёдалар йўлкаси бўлмаганда болалар гуруҳини йўлда қандай тартибда олиб юриш мумкин?Кейинги саволУшбу «50» ёзувли йўл чизиғи нимани билдиради?