Ҳайдовчи автопоезд ҳаракатининг энг кенг бўлагини аниқлашда нимани ҳисобга олиши керак?
Тўғри жавоб: B. Кенглиги бўйича транспорт воситасининг ўлчамларини, шунингдек, тиркаманинг чайкалишини ҳамда унинг бурилиш марказига силжишини
Изоҳ
Якка автомобиль бошқаришнинг барча услублари автопоезд учун қўлланилиши мумкин, бироқ унинг катта вазни ва габаритлари (ташқи ўлчами) боис бир қатор хоссалар бор. Автопоезд – бу битта ярим тиркама ёхуд бир ёки бир неча тиркамали шатакчи транспорт воситасидир. Ҳаракат вақтида тиркама доим шатакчи автомобилнинг ҳаракат йўлидан четга силжиб туради ва қувиб ўтиш ҳамда қарама-қарши йўналишдаги ҳаракат учун хавф-хатар туғдиради. Автопоезднинг манёвр қилиши якка автомобилга нисбатан ёмонроқ. Бурилиш вақтида автопоезд бурилиш маркази томон силжийда ва автопоез ҳаракат бўлаги кенгайишини ҳайдовчи инобатга олиши лозим.
Маълумот янгиланган: