Ҳайдовчи автопоездни тормозлашнинг қайси қоидаларига риоя қилиши керак?
Тўғри жавоб: B. Олдиндан тезликни камайтириб, улагични ажратмай, бир текис тормозлаш
Изоҳ
Тормоз тизими мавжуд бўлмаган тиркамани улаш вақтида уланган транспорт воситаларининг умумий вазни катталашгани боис автомобилнинг тормоз йўли ортади. Автопоездни фақат йўлнинг тўғри участкаларда тўхтатиш мумкин, бунда унинг тўлиқ вазни бир чизиқда бўлиши керак. Айлана йўлда шатакчи автомобилнинг ағдарилиши, йўл четига чиқиб кетиши ёки шатакчи мосламанинг ишдан чиқишига олиб келувчи тиркаманинг сурилиб кетиши ёки автопоезднинг букланиши юзага келиши мумкин.
Маълумот янгиланган: