Ҳайдовчига белгиланган траектория бўйича ҳаракатланиб, манёврлар бажаришга рухсат берилганми?
Тўғри жавоб: C. Иккови бўйича ҳам рухсат этилган
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг еттинчи, саккизинчи ва ўттиз бешинчи хатбошларига асосан: 1.5 — икки ёки уч тасмали йўлларда қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратади; бир йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган икки ёки ундан кўпроқ тасмали йўлларда тасмаларнинг чегараларини ва бир йўналишдаги ҳаракатланиш бўлаги билан велосипед бўлаги чегарасини билдиради; 1.6 (яқинлашиш чизиғи — ҳар бир чизиқ узунлиги улар орасидаги масофадан уч баробар катта бўлган узуқ-узуқ чизиқ) — қарама-қарши ёки бир йўналишда ҳаракатланаётган транспорт воситалари оқимларини ажратувчи 1.1 ёки 1.11 чизиғига яқинлашаётганлик ҳақида огоҳлантиради; ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўттиз бешинчи хатбошисига асосан: 1.2, 1.5 — 1.8 чизиқларини исталган томондан босиб ўтиш мумкин.
Маълумот янгиланган:




