Ҳайдовчилардан қай бири йўловчиларни тушириш учун тўғри тўхтади?
Тўғри жавоб: B. Мотоцикл ва кўк автомобиль ҳайдовчилари
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-булимининг олтинчи, ўн иккинчи ва йигирма биринчи хатбошларига асосан: 1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тухташ тақиқланган», йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади; 1.10 — тўхтаб туриш тақиқланган жойни билдиради; якка ҳолда ёки 3.28 йўл белгиси билан қўлланилади ва йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади; 1.17 — йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ҳамда таксиларнинг тўхтаб туриш жойларини билдиради; ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг тўққизинчи хатбошисига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада.
Маълумот янгиланган:



