Ҳайдовчининг ўзи аниқлай оладиган ҳаракатланиш учун тўсқинлик ёки хавф туғилганда қандай чоралар кўриши керак?
Тўғри жавоб: B. Тезликни транспорт воситаси тўхтагунича камайтириши ёки тўсиқни айланиб ўтишнинг бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавфсиз чораларни кўриши
Изоҳ
ЙҲҚ 11-боби 77-бандининг учинчи хатбошисига асосан: Ҳаракатланиш вақтида ҳайдовчи аниқлай олиши имкониятидаги хавф юзага келса, у транспорт воситасининг тезлигини у тўла тўхташни таъминлайдиган даражада камайтириши ёки тўсиқни бошқа ҳаракат қатнашчилари учун хавф туғдирмаган ҳолда айланиб ўтиш чораларини кўриши керак.
Маълумот янгиланган: