Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
АсосийНазарияБелгиларПрофилАсосийНазарияБелгиларПрофил
Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
Марафон
20-билет, 11-савол

Кўк автомобиль чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?

Тўғри жавоб: D. Охирги бўлиб

Изоҳ

ЙҲҚ 16-боби 106, 106-бандларига асосан, тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳада, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, асосий йўлдан келаётган транспорт воситасига иккинчи даражали йўлдан келаётган транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак. Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда, асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. ЙҲҚ 16-боби 107-бандига мувофиқ, чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек, рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.

Маълумот янгиланган: 19.11.2026

Бу савол қаерда учрайди

  • 20-билет, 11-савол
  • Мавзу: Тартибга солинмаган чорраҳалар (асосий йўл йўналиши ўзгариши)
Олдинги саволТранспорт воситалари ушбу таниқлик белгилари билан белгиланади:Кейинги саволҚайси белги рўпарадан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл беришни талаб қилади?