Кўрсатилган жойда тўхташга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: A. Рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 88-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томони ёқасида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг четида ва ушбу Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
Маълумот янгиланган: