Мажбурий тўхтаган ҳайдовчи қандай чоралар кўриши керак?
Тўғри жавоб: C. Aвария ёруғлик ишораларини ёқиш, агар у ишламаса, авария сабабли тўхташ белгисини аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метрдан, улардан ташқарида еса, 30 метрдан кам бўлмаган масофада ўрнатиши керак
Изоҳ
ЙҲҚ 8-боби 51-бандига асосан: Транспорт воситаси тўсатдан тўхтаб қолганда, зудлик билан авария ёруғлик ишорасини ёқиш, агар у ишламаса, авария сабабли тўхташ белгисини дарҳол ўрнатиш керак. Aвария сабабли тўхташ белгиси қуйидаги ҳолларда қўлланилади: йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда; тўхташ тақиқланган жойларда ва кўриниши чекланган жойларда мажбурий тўхтаганда; Ушбу белги бошқа ҳайдовчиларни хавфли вазият ҳақида ўз вақтида огоҳлантириш имконини берадиган масофада ўрнатилиши керак. Бу масофа аҳоли пунктларида транспорт воситасидан 15 метр, аҳоли пунктларидан ташқаридаги жойларда еса 30 метрдан кам бўлмаслиги керак.
Маълумот янгиланган: