Пиёдалар ўтиш жойи бўлмаганда пиёдаларга йўл қатнов қисмининг қайси жойидан кесиб ўтишга рухсат этилади?
Тўғри жавоб: C. Барча санаб ўтилган жойлардан
Изоҳ
ЙҲҚ 4-боби 17-бандига асосан: Пиёдалар йўлнинг қатнов қисмини пиёдалар ўтиш жойларидан, шунингдек ер ости ва ер усти ўтиш жойларидан, улар бўлмаганда эса чорраҳаларда тротуар чизиқлари ёки йўл ёқаси бўйлаб кесиб ўтишлари керак. Пиёдаларга кўринадиган оралиқда ўтиш жойи ёки чорраҳа бўлмаса, ажратувчи минтақасиз ва тўсиқсиз йўллардан йўлнинг икки томони яхши кўринадиган жойидан, қатнов қисмининг четига нисбатан тўғри бурчак остида кесиб ўтишларига рухсат этилади.
Маълумот янгиланган: