Қандай ҳолларда аҳоли пунктидан ташқарида енгил автомобиль ҳайдовчисига соатига 90 км.дан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланади?
Тўғри жавоб: D. Санаб ўтилган барча ҳолларда
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловаси 3-бўлимининг йигирма саккизинчи хатбошисига асосан: 3.24. «Юкори тезлик чекланган. Белгида кўрсатилганидан ортиқ тезликда (км/c) ҳаракатланиш тақиқланишини билдиради. ЙҲҚ 11-боби 79-бандига учинчи хатбошисига асосан, аҳоли пунктларидан ташқарида: бошқа автобуслар, тиркамали енгил автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар рухсат этилган тўла вазни 3,5 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобилларига тезликни соатига 80 километрдан оширмасдан; ЙҲҚ 11-боби 80-бандига учинчи хатбошисига асосан, ҳар қандай йўлларда: механик транспорт воситаларини шатакка олган транспорт воситаларига тезликни соатига 50 километрдан оширмасдан ҳаракатланиши тақиқланади.
Маълумот янгиланган:
