Қандай холларда қувиб ўтиш тақиқланади?
Тўғри жавоб: D. Санаб ўтилган барча холларда
Изоҳ
ЙҲҚ 12-боби 86-банди: Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: тартибга солинган чорраҳаларда; тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда; кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда ва уларнинг остида; пиёдалар ўтиш жойларида; темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда; қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини; тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида; 3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсир оралиғида.
Маълумот янгиланган:

