Қаттиқ улагичда шатакка олинган автобусда ёки троллейбусда одам ташишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: A. Тақиқланади
Изоҳ
ЙҲҚ 24-боби 143-банди: Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади.
Маълумот янгиланган: