Қайси жойларда орқа билан ҳаракатланиш тақиқланади?
Тўғри жавоб: D. Санаб ўтилган барча жойларда
Изоҳ
ЙҲҚ 9-бобининг 63 бандига асосан орқага ҳаракатланиш чорраҳаларда ва Қоидаларнинг 62- бандига мувофиқ қайрилиб олиш тақиқланган жойларда ҳамда 19-бобининг 121-бандига асосан, автомагистралларда орқага ҳаракатланиш тақиқланади. ЙҲҚ 9-боби 62-бандига асосан: Қуйидаги жойларда қайрилиб олиш тақиқланади: пиёдаларнинг ўтиш жойларида; туннелларда; кўприклар, йўл ўтказгичлар, эстакадалар ва уларнинг остида (тегишли йўл белгилари билан бундай манёврни бажариш рухсат берилган йўл қисмлари бундан мустасно); темир йўл кесишмаларида; йўлнинг кўриниши бирор-бир йўналишда 100 метрдан кам бўлган жойларда.
Маълумот янгиланган: