Қайси расмда пиёдаларнинг ташкилий жамланмаси йўлнинг қатнов қисмида қоидани бузмай ҳаракатланмоқда?
Тўғри жавоб: A. 1
Изоҳ
ЙҲҚ 4-боби 16-бандига асосан:Пиёдаларнинг ташкилий жамланмасига йўлнинг қатнов қисмида бир қаторда тўрт кишидан ортиқ бўлмасдан, фақат транспорт воситаларининг ҳаракат йўналиши бўйлаб ўнг томондан ҳаракатланишга рухсат этилади. Жамланманинг олди ва орқасида чап томондан қизил байроқча, сутканинг қоронғи вақтида ёки етарлича кўринмаслик шароитида эса олдинда оқ, орқада қизил рангли чироқ кўтарган кузатувчилар бўлиши шарт. Болалар гуруҳини тротуарлар ва пиёдалар йўлкаларидангина, улар бўлмаганда эса йўл ёқасидан фақат сутканинг ёруғ вақтида ва катта ёшдагилар кузатувида олиб юришга рухсат этилади.
Маълумот янгиланган: