Қайси расмдаги ҳайдовчиларга қайрилиб олиш тақиқланган?
Тўғри жавоб: D. Фақат чапдаги ва ўнгдаги расмларда
Изоҳ
Чапдаги расмда 3.19 «Қайрилиш тақиқланган» белгиси ўрнатилган: бу чорраҳада қайрилиб олиш тақиқланади. Ўнгдаги расмда 5.8.1 «Тасмалар бўйича ҳаракат йўналиши» белгиси: чап тасмадан фақат чапга, ўнг тасмадан тўғрига ва чапга ҳаракатланишга рухсат беради. ЙҲҚ 1-иловасига кўра, четки чап тасмадан чапга бурилишга рухсат берувчи 5.8.1 белгиси фақат шу тасмадан қайрилишга рухсат беради. Кўк автомобиль ўнг тасмада турибди, шунинг учун ундан қайрилиб олиш тақиқланади. Пастдаги расмда 3.18.2 «Чапга бурилиш тақиқланади» белгиси. Бу белги қайрилиб олишни тақиқламайди. Демак, қайрилиб олиш чапдаги ва ўнгдаги расмларда тақиқланган.
Маълумот янгиланган:


