Қайси транспорт воситалари йўловчиларни тушириш учун нотўғри тўхтаган?
Тўғри жавоб: A. Қизил автомобиль
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг олтинчи хатбошисига асосан: 1.4 — тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тухташ тақиқланган». йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади. ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан, Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (этмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно).
Маълумот янгиланган:

