Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш устунлигига эга?
Тўғри жавоб: B. Енгил автомобиль ҳайдовчиси
Изоҳ
ЙҲҚ 16-боби 105-бандига асосан: Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада рельссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. ЙҲҚ 6-боби 29-бандига асосан: Зарғалдоқ ёки сариқ рангли чироқ-маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари йўл қурилиши, таъмирланиши ва тозаланиши жараёнида ҳамда техник шикастланган, носоз бўлган, шунингдек қонунда кўзда тутилган ҳолларда бошқа транспорт воситаларини ортишда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг йўл белгилари (2.2, 2.4 — 2.6, 3.11 — 3.14, 3.17.2, 3.20 йўл белгиларидан ташқари), йўл чизиқлари ҳамда 67 — 71 ва 121-бандлари талабларидан четга чиқишлари мумкин.
Маълумот янгиланган:






