Қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси йўл бериши керак?
Тўғри жавоб: B. Енгил автомобилнинг ҳайдовчиси
Изоҳ
ЙҲҚ 6-боби 25-бандининг биринчи хатбошисига асосан: Кўк ёки кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи чироқ маёқчаси ёқилган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажараётиб, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш шарти билан ушбу Қоидаларнинг 7 боб (38-бандидан ташқари), 9-16, 19-20 боблари, 1 ва 2-иловалари талабларидан четга чиқишлари мумкин. Йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан имтиёзга эга бўлиши учун тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларида, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар ва махсус товушли ишора ёқилган бўлиши шарт. Улар ўзларига йўл берилаётганлигига ишонч ҳосил қилганларидан сўнггина имтиёздан фойдаланишлари мумкин.
Маълумот янгиланган: