Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
АсосийНазарияБелгиларПрофилАсосийНазарияБелгиларПрофил
Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
Марафон
46-билет, 5-савол

Қизил автомобиль чорраҳани нечанчи бўлиб кесиб ўтади?

Тўғри жавоб: A. Охирги бўлиб

Изоҳ

ЙҲҚ 16-боби 105-банди: Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳада релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси ўнгдан келаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак. Бундай чорраҳаларда, кейинги ҳаракат йўналишидан қатъи назар, трамвай релъссиз транспорт воситаларига нисбатан олдин ўтиш ҳуқуқига эга бўлади. ЙҲҚ 16-боби 106-банди: Асосий йўлнинг йўналиши чорраҳада ўзгарганда асосий йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ўзаро тенг аҳамиятли йўллар чорраҳасидан ўтиш қоидасига амал қилишлари керак. Иккинчи даражали йўлларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар ҳам ўзаро шу қоидага амал қилишлари керак. ЙҲҚ 16-боби 107-банди: Чапга бурилишда ёки қайрилиб олишда релъссиз транспорт воситасининг ҳайдовчиси тенг аҳамиятли йўлдан қарама-қарши йўналишдан тўғрига ёки ўнгга ҳаракатланаётган, шунингдек рухсат этилган ҳолларда қувиб ўтаётган транспорт воситаларига йўл бериши шарт. Бу қоидага трамвай ҳайдовчилари ҳам ўзаро амал қилишлари керак.

Маълумот янгиланган: 19.11.2026

Бу савол қаерда учрайди

  • 46-билет, 5-савол
  • Мавзу: Тартибга солинган чорраҳалар
Олдинги саволБу жойда йўловчиларни чиқариш ёки тушириш мақсадида тўхташ мумкинми?Кейинги саволТўхташ қоидасини қайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси бузди?