Қизил автомобиль ҳайдовчисига трамвай йўли бўйича ҳаракатланишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: A. Рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 69-банди: Бир йўналишдаги қатнов қисмининг чап томонида у билан бир сатҳда жойлашган трамвай йўлидан, шу йўналишдаги бошқа тасмалар банд бўлганда ҳаракатланишга, шунингдек, айланиб ўтишга, чапга бурилиш ва қайрилиб олишга ушбу Қоидаларнинг 56-бандини ҳисобга олган ҳолда рухсат этилади. Бироқ бу трамвайга халақит бермаслиги керак. Қарама-қарши йўналишдаги трамвай йўлидан ҳаракатланиш тақиқланади. Агар чорраҳадан олдин 5.8.1 ёки 5.8.2 йўл белгилари ўрнатилган бўлса, чорраҳадан ўтишда трамвай йўлларидан ҳаракатланиш тақиқланади.
Маълумот янгиланган:




