Рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун бўлаклар сони қандай аниқланади?
Тўғри жавоб: D. Барча санаб ўтилган усуллар билан
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 64-бандига асосан: Релссиз транспорт воситалари ҳаракатланадиган тасмалар сони чизиқлар ва (ёки) 5.8.1, 5.8.2, 5.8.7, 5.8.8 йўл белгилари билан белгиланади. Бундай чизиқлар ёки йўл белгилари бўлмаса, ҳайдовчилар ҳаракатланиш тасмалари сонини, қатнов қисмининг кенглигини, транспорт воситалари орасидаги зарур ёнлама оралиқ масофани ва уларнинг габарит ўлчамларини ҳисобга олган ҳолда ўзлари аниқлайдилар. Бунда ҳаракатланиш икки томонлама бўлган йўл қатнов қисмининг чап томондаги ярми, қатнов қисмининг жойлардаги кенгайишлари (секинлашиш ва тезлашиш тасмалари, баландликка кўтарилишдаги қўшимча тасмалар, йўналишли транспорт воситаларининг тўхташ жойларидаги кенгайишлар)ни ҳисобга олмаган ҳолда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган деб ҳисобланади.
Маълумот янгиланган:
Бу савол қаерда учрайди
Саволга оид йўл белгилари
5.8.1 Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши
5.8.2 Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши
5.8.2 Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши
5.8.2 Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши
5.8.2 Бўлак бўйича ҳаракатланиш йўналиши
5.8.7 Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши
5.8.7 Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши
5.8.8 Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши