Реверсив светофорлар бўлмаганда ёки улар ўчириб қўйилганда иккитали узуқ-узуқ чизиқни кесиб ўтишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: B. Агар у ҳайдовчининг ўнг томонида бўлса, рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўн биринчи ва ўттиз олтинчи хатбошларига асосан: 1.9 — реверсив ҳаракат ташкил этилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади. Реверсив светофор ёқилган пайтда бир йўналишли тасмаларни ажратаётган 1.9 чизиғини исталган томондан босиб ўтишга рухсат этилади. Реверсив светофор ўчирилганда, ҳайдовчилар дарҳол 1.9 чизиғидан ўнгга қайта тизилишлари керак.
Маълумот янгиланган:
