Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
АсосийНазарияБелгиларПрофилАсосийНазарияБелгиларПрофил
Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
Марафон
3-билет, 1-савол

Санаб ўтилган ҳолларнинг қайси бирида ҳайдовчи ўзининг транспорт воситасини ички ишлар ходими ихтиёрига бериши шарт?

Тўғри жавоб: B. Кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун

Изоҳ

ЙҲҚ 2-боб 11-банди Транспорт воситасининг ҳайдовчиси куйидагиларга мажбурдир: з) қуйидаги ҳолларда фойдаланиш учун транспорт воситасини бериши шарт: ИИО, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган холларда кечиктириб бўлмайдиган хизмат вазифаларини бажариш учун, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисаси туфайли шикастланган ёки носоз транспорт воситаларини олиб кетиш (шатакка олиш) учун (фақат юк автомобилидан); йўлакай йўналишда кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишга кетаётган тиббиёт ходимларига ҳамда зудлик билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган фуқароларни даволаш-профилактика муассасасига олиб бориш учун. Хорижий давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига ҳамда халқаро ташкилотларга тегишли транспорт воситалари, шунингдек ёнғин учириш, конвой, инкассатор хизматларининг транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Транспорт воситасидан фойдаланган шахс ҳайдовчи талаб қилганда йўл варақасига юрилган вақтни, босиб ўтилган масофани, ўз исми-фамилияси, мансаби, иш жойи номини, йўл варақаси бўлмаган тақдирда, белгиланган тартибда маълумот ёки хабар ёзиб бериши керак. Транспорт воситаларини текшириш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар ҳайдовчининг талабига мувофиқ ўз хизмат гувоҳномасини кўрсатиши шарт. Хизмат вақтида ҳайдовчига етказилган моддий ва маънавий зарар унинг талабига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тиклаб берилади.

Маълумот янгиланган: 19.11.2026

Бу савол қаерда учрайди

  • 3-билет, 1-савол
  • Мавзу: Ҳайдовчиларнинг умумий вазифалари
Олдинги саволКуннинг қоронғи вақтида сунъий ёритилмаган йўлларда ёки етарли кўринмаслик шароитида ёнмайдиган орқа габарит чироқлари билан тўхтаб туриш ёки таъмирлаш жойига боришга рухсат этиладими?Кейинги саволҚайси транспорт воситасининг ҳайдовчиси биринчи навбатда ҳаракатланиш ҳуқуқига эга?