Шатакка олинган автомобилда одамларни ташишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: B. Енгил автомобилда рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 24-боби 143-бандига асосан: Қаттиқ ёки эгилувчан улагич ёрдамида шатакка олинган автобусда, троллейбусда ва юк автомобили юкхонасида одам ташиш, қисман ортиш йўли билан шатакка олишда эса шатакка олинган транспорт воситасининг кабинасида ва юкхонасида, шунингдек шатакка олган транспорт воситасининг юкхонасида одамлар бўлиши тақиқланади. 159. Одамларни ташиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: болаларни юк автомобилларининг юкхонасида; транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно); Тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар юкхонасида; Мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойлардан ташқарида; 12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган транспорт воситасининг олд ўриндиғида; одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда. Бунда транспорт воситасининг ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.
Маълумот янгиланган: