Тартибга солувчининг ушбу ишорасида қайси транспорт воситаларига ҳаракатланишга рухсат этилади?
Тўғри жавоб: D. Ҳеч бирига рухсат этилмайди
Изоҳ
Тартибга солувчи қўлини юқорига кўтарган. ЙҲҚ 7-боби 38-бандига асосан, бу ишорада Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилган ҳоллардан ташқари транспорт воситалари ва пиёдаларнинг барча йўналишларда ҳаракатланиши тақиқланади. ЙҲҚ 6-боби 25-бандига асосан, ялт-ялт этувчи маёқчаси ёқилган тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари Қоидаларнинг айрим талабларидан четга чиқиши мумкин, лекин 38-банд, яъни тартибга солувчининг ишоралари бундан мустасно. Демак, ЙПХ автомобили ҳам тўхташи керак: ҳеч бир транспорт воситасига ҳаракатланишга рухсат этилмайди.
Маълумот янгиланган: