Тиббиёт қутичаси ва ўт ўчиргичи бўлмаган қандай транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?
Тўғри жавоб: D. Барча юқорида кўрсатилган тоифалар
Изоҳ
ЙҲҚ 3-иловаси 7.10-бандига асосан, Транспорт воситалари қуйидагилар билан жиҳозланмаган бўлса улардан фойдаланиш тақиқланади: M2, M3 тоифадаги — фавқулодда ҳолатларда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болеача, тиббиёт қутичаси, 2 та ўт ўчиргич (биттаси ҳайдовчининг кабинасида, иккинчиси — йўловчилар салонида), мажбурий тўхтаганини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет); М1, N1, N2, N3 тоифадаги, микроавтобус ва ғилдиракли тракторларда тиббиёт қутичаси, ўт ўчиргич, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги (ёки милтилловчи қизил чироқ) ва нур қайтаргичли камзул (жилет); M3, N2, N3 тоифадаги — ўзи юриб кетишидан сақловчи, ғилдирак диаметрига мувофиқ (камида иккита) тиргак; О тоифадаги, тракторлар, аравалар ва бошқа ўзиюрар машиналарда — ташқи нур қайтаргичлар; кажавали мотоциклларда — тиббиёт қутичаси, мажбурий тўхтаганлигини билдирувчи белги.
Маълумот янгиланган:
