Транспорт воситаларининг тротуар ва пиёдалар йўлкаси бўйлаб ҳаракатланишига йўл қўйиладими?
Тўғри жавоб: C. Бевосита шу тротуар ёки йўлкаларда жойлашган савдо ёки бошқа корхоналарга хизмат кўрсатишда йўл қўйилади
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 72-бандига асосан: Қоидаларнинг 88, 166-бандларида кўзда тутилганлардан бошқа ҳолларда транспорт воситаларининг ажратувчи минтақалар, йўл ёқалари, тротуарлар, пиёдалар йўлкаларида, велосипед йўлкалари, велосипедчилар учун тасмалар, пиёдалар ва велосипедчиларнинг бирга ва алоҳида ҳаракатланадиган йўлакларда механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади. Бу жойларда йўлдан фойдаланиш ва коммунал хизмат машиналарининг ҳаракатланишига, шунингдек, бевосита йўл ёқалари, тротуарлар ёки пиёдалар йўлкалари олдида жойлашган савдо шохобчалари, корхоналар ва бошқа иншоотларга юк олиб кириш учун бошқа имконияти бўлмаган транспорт воситаларига яқин йўлдан киришга рухсат етилади. Бунда ҳаракатланиш хавфсизлиги таъминланган бўлиши шарт.
Маълумот янгиланган: