Транспорт воситасининг бир ўқига излари ҳар хил нақшли шиналар ўрнатишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: B. Тақиқланади
Изоҳ
ЙҲҚ 3-илова Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқловчи шартлар 5.5.-банди: Транспорт воситасининг битта ўқига ҳар хил ўлчамли ва конструкцияли (диоганалли ва радиалли, камерали ва камерасиз), ҳар хил нақшли, совуққа чидамли ва чидамсиз, янги ва қайта тикланган, янги ва протектор нақши чуқурлаштирилган, турумланган ва турумланмаган шиналар ўрнатилган бўлса.
Маълумот янгиланган:
