Уч тасмали бўлган икки томонлама ҳаракат ташкил қилинган йўлларда рўпарадаги ҳаракат учун мўлжалланган четки чап тасмага ўтишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: C. Тақиқланади
Изоҳ
ЙҲҚ 10-боби 66-бандига асосан: Ҳаракат икки томонлама бўлган ва чизиқлар билан белгиланган (1.9 йўл чизиғи билан белгиланганидан ташқари) учта тасмали йўлларда, икки йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган ўрта қаторга фақат қувиб ўтиш, айланиб ўтиш, чапга бурилиш ва қайрилиб олиш учунгина чиқишга рухсат етилади. Қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш учун мўлжалланган четки чап қаторни егаллаш тақиқланади.
Маълумот янгиланган:
