Ушбу жойда автомобилнинг тўхтаб туришига рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: A. Рухсат этилади
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 88-бандининг иккинчи хатбошисига асосан: Аҳоли пунктларида ўртада трамвай йўли бўлмаган, ҳар йўналишда биттадан тасмаси бўлган, шунингдек бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда йўлнинг чап томонида тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади. ЙҲҚ 13-боби 91-бандига асосан: Қуйидагиларда тўхташ тақиқланади: қатнов қисми кесишмаларида ва кесишаётган қатнов қисми четига 30 метрдан кам масофада (уч томонлама кесишадиган чорраҳаларда ёндан туташган йўлнинг сидирға чизиқ ёки ажратувчи минтақа билан ажратилган қарама-қарши томони бундан мустасно);
Маълумот янгиланган: