Ушбу жойда қувиб ўтишга рухсат бериладими?
Тўғри жавоб: C. Тақиқланади
Изоҳ
ЙҲҚ 2 илова: 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради; ЙҲҚ 12-боби 86-банди: Қувиб ўтиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади: тартибга солинган чорраҳаларда; тартибга солинмайдиган чорраҳаларда асосий ҳисобланмайдиган йўлларда ҳаракатланишда; кўприкларда, йўл ўтказгичларда, эстакадаларда ва уларнинг остида; пиёдалар ўтиш жойларида; темир йўл кесишмаларида ва уларгача 100 метрдан кам масофа қолганда; қувиб ёки айланиб ўтаётган транспорт воситаларини; тепаликнинг охирида ва йўлнинг кўриниши чекланган жойларида; 3.20 ва 3.22 йўл белгилари таъсир оралиғида.
Маълумот янгиланган:


