Ушбу йўл белгиси қўшимча ахборот белгиси билан нимани билдиради?
Тўғри жавоб: C. Енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва скутерларни қўйиш усули
Изоҳ
ЙҲҚ 1-иловаси 13-боб. Тўхташ ва тўхтаб туриш: Қатнов қисмига чегарадош тротуар четида фақат енгил автомобиллар, мотоцикллар, электромотоцикллар, мопедлар, скутерлар, велосипедлар ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларига тўхтаб туришга 5.15 йўл белгиси билан бирга 7.6.2, 7.6.3, 7.6.6 — 7.6.9 қўшимча ахборот белгиларидан бири ўрнатилган жойларда рухсат этилади. 7.6.1 — 7.6.9. «Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш усули». 7.6.1 барча турдаги транспорт воситаларини тўхтаб туриши учун йўлнинг қатнов қисмида, тротуар ёнига қўйиш усулини, 7.6.2 — 7.6.9 тротуар ёнидаги тўхтаб туриш жойига енгил автомобиллар, мотоцикллар, мопедлар ва скутерларни қўйиш усулини билдиради.
Маълумот янгиланган:




