Йўлнинг ушбу қисмида қувиб ўтишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: B. Тақиқланади
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг ўн биринчи, ўттиз олтинчи ва ўттиз еттинчи хатбошларига асосан: 1.9 — реверсив ҳаракат ташкил етилган бўлакларнинг чегарасини белгилайди; реверсив ҳаракатланиш амалга оширилган йўлларда (реверсив светофори ўчирилган ҳолатда) қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимини ажратади; Реверсив светофор ёқилган пайтда бир йўналишли тасмаларни ажратаётган 1.9 чизиғини исталган томондан босиб ўтишга рухсат етилади. Реверсив светофор ўчирилганда, ҳайдовчилар дарҳол 1.9 чизиғидан ўнгга қайта тизилишлари керак. Реверсив светофор ўчирилган бўлса, қарама-қарши йўналишдаги транспорт оқимларини ажратувчи 1.9 чизиғини босиб ўтиш тақиқланади.
Маълумот янгиланган:
