Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
АсосийНазарияБелгиларПрофилАсосийНазарияБелгиларПрофил
Авто Имтиҳон
АсосийНазарияБелгиларМарафонБилетлар
Марафон
1-билет, 11-савол

Ёқилган зарғалдоқ рангли ялт-ялт этувчи чироқ-маёқча ҳаракатланиш учун имтиёз берадими?

Тўғри жавоб: B. Йўқ

Изоҳ

ЙҲҚ 6-боби 28-бандига асосан: Зарғалдоқ ёки сариқ рангли ялт-ялт этувчи маёқчалар транспорт воситаларида қуйидаги ҳолларда ёқилган бўлиши керак: йўлда қурилиш, таъмирлаш ёки тозалаш ишлари олиб борилаётганда, шунингдек, шикастланган, носоз транспорт воситаларини ортишда, ташишда; йўл ҳаракатида қатнашаётган, габарит ўлчамлари ушбу Қоидаларнинг 164-бандида белгилангандан ортиқ бўлган, шунингдек, оғир вазн ва катта ҳажмли ҳамда хавфли юкларни ташиётган транспорт воситаларини кузатиб боришда; портловчи, тез алангаланадиган, радиоактив моддаларни ва заҳарли даражаси ўта юқори бўлган моддаларни ташишда; умумий фойдаланишдаги транспорт воситаси йўлларида велосипедчиларнинг ташкилий жамланмасини кузатиб боришда. Еқилган зарғалдоқ ва (ёки) сариқ рангли маёқча ҳаракатланишда имтиёз бермайди ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини фақат хавф ҳақида огоҳлантиради.

Маълумот янгиланган: 19.11.2026

Бу савол қаерда учрайди

  • 1-билет, 11-савол
  • Мавзу: Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари
Олдинги саволБундай таниқлик белгиси билан белгиланадиган транспорт воситаси:Кейинги саволҚуйидаги белгилар қайси йўналишларда ҳаракатланишга рухсат беради?