Ётиқ чизиқларнинг сидирға чизиғини босиб ўтишга рухсат этиладими?
Тўғри жавоб: B. Фақат шундай ҳолда рухсат этиладики, агар чизиқ йўл қатнов қисмининг четларини билдирса
Изоҳ
ЙҲҚ 2-иловаси 1-бўлимининг учинчи ва ўттиз тўртинчи хатбошларига асосан: 1.1 — қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини ва велосипедчилар учун бўлагининг чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисми чегарасини белгилайди; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистрал қаторига киритилмаган йўлнинг қатнов қисми чегарасини билдиради; 1.1 ва 1.3 чизиқларини босиб ўтиш тақиқланади, қатнов қисмининг четини билдириш учун қўлланилган 1.1 чизиғи бундан мустасно.
Маълумот янгиланган:

