Белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари ёки таксиларнинг тўхтаб туриш майдончаларидан, улар бўлмаган ҳолларда, тўхташ кўрсаткичларидан қандай масофада тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланади?
Тўғри жавоб: C. 15 м
Изоҳ
ЙҲҚ 13-боби 91-бандининг тўққизинчи хатбошисига асосан, қуйидаги жой ва ҳолатларда тўхташ тақиқланади: бекат майдончаларида, йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойларида, жумладан, 1.17 чизиғи билан белгиланган, улар бўлмаганда эса йўналишли транспорт воситалари тўхташ жойи белгилари ва бекатдан ҳаракатланиш йўналиши бўйлаб (етмасдан ва ўтиб кетиб) 15 метрдан кам масофада. (йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаса йўловчиларни чиқариш ёки тушириш учун тўхташ бундан мустасно).
Маълумот янгиланган:
