Толиқиш ҳайдовчининг диққати ва эътиборига қандай таъсир қилади?
Тўғри жавоб: B. Ҳайдовчининг диккат ва эътибори пасаяди
Изоҳ
Толиқишнинг физиологик моҳияти организмнинг иш интенсивлигини камайтириш ёки тўхтатиш зарурлиги ҳамда хабар беришдан иборат бўлиб, учарчаш ҳиссиёти тарзида сезилади. Толиқиш натижасида ҳайдовчи фавқулодда ҳаракатларга тайёрлигини йўқотади, яъни йўл транспорт ҳодисаси эҳтимолини кўпайишига олиб келувчи ҳушёрлик камайиши юзага келади. Психологик нуқтаи назардан ҳушёрлик-бу марказий нерв тизимининг доимий ўзгарувчан йўл – транспорт ҳолатларига нисбатан зарур, ўз вақтида ҳамда тўғри ҳаракатларни кечиктирмай амалга ошириш учун тайёрлик даражасидир.
Маълумот янгиланган: