Қайси ҳолатда эгри йўлда ҳаракатланаётган автомобиль турғунлиги таъминланади?
Тўғри жавоб: A. Узатма уланган ҳолатда
Изоҳ
Эгри йўл (бурилиш)да ҳаракатланаётган автомобилда марказдан қочирма куч вужудга келади. Бурилиш ўнг томонга бўлган ҳолда сиз қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш бўлагига, чап томонга бўлса, йўл ёқаси ёки унинг ташқарисига чиқиб кетишингиз эҳтимоли мавжуд. Узатма ажратилган ҳолатда автомобиль ўзи ҳаракатланиб, уни бошқариш мураккаблашади. Шу боис, бурилишга яқин масофа қолганда, унинг тиклигини ва тезлигингизни баҳолаб, узатма механизмини ажратмай ҳаракатни давом эттиринг.
Маълумот янгиланган: