Қайси шартларда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади?
Тўғри жавоб: D. Кўрсатилган барча ҳолатларда
Изоҳ
ЙҲҚ 3-иловаси 1-бўлимининг 1.3 ва 1.4-бандларига асосан, транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади: Гидравлик тормоз юритмасининг зичлиги (герметиклиги) бузилган бўлса. Двигатель ишламай турганда пневматик ёки пневмогидравлик тормоз юритмасининг зичлигини бузилиши, бошқарув қисмлари уланмаганда — 30 дақиқада, уланганида — 15 дақиқада тизимдаги ҳаво босимини 0,05 МП дан кўпга пасайишига сабаб бўлса, ғилдираклардаги тормоз камераларидан сиқилган ҳаво чиқаётган бўлса. ЙҲҚ 2-боби 12-бандининг учинчи хатбошисига асосан: тормоз тизими, рул бошқаруви ишламаётган, улагич мосламаси (автопоезд таркибида) носоз бўлган, қоронғи вақтда ёки етарлича кўринмайдиган шароитда — олд чироқлар ва орқа габарит чироқлари бўлмаган ёки ёнмаётган, ёмғир, қор ёғаётган вақтда ҳайдовчи томонидаги ойна тозалагич ишламаётган транспорт воситаларини бошқариш тақиқланади.
Маълумот янгиланган:
